Çora-Tadbirlar
· Время чтения: 1 мин
Самарқанд вилояти касбий кўникмалар минтақавий марказида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги одоб-ахлоқ комиссиясининг 2025 йил 28 июлдаги 20-67-сонли йиғилиш баёни таҳлил қилинди.
Бунда:
– манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларни аниқлаш,
– ходимлар томонидан Ўзбекистон Республикаси “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги ва “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунларида белгиланган чекловларга риоя этилиши,
– ҳар бир ходим хизмат даврида ҳамда хизмат давридан ташқари вақтда ҳам умумий қабул қилинган одоб-ахлоқ нормаларига риоя этишлари, ғайриижтимоий ҳатти-ҳаракатларга йўл қўймасликлари,
– ҳар бир ходим меҳнат ва ижро интизоми, ички тартиб қоидаларига, шунингдек, телефонда сўзлашиш ва кийиниш маданиятига қатъий риоя этиши ва марказ жамоасида соғлом маънавий муҳитни сақлаш чоралари кўриб чиқилди.
Все новости
Поделиться:
Telegram
Facebook